| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«Шубҳалар (туғилиши) билан ҳадларни олиб ташланглар», дейилган. Қаттиқ мажбур қилинган одам қилмиши учун жазоланмайди. Чунки Пайғамбар с.а.в.:
«رُفِعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأُ وَالنِّسْيَانُ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ»
«Умматимдан билмасдан қилинган, унутиб қўйилган ва мажбур этилган иш (масҳулияти) олиб ташлангандир», деганлар. Пайғамбар с.а.в. зино тўла ўз исботини топганидан кейингина зинокорни жазолаганлар.
Зино исботлангач, ҳадни тезлаштириш вожиб, бекор қилиш ёки кафилликка олиш мумкин эмас. Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:
«حَدٌّ يُعْمَلُ بِهِ فِي الْأَرْضِ خَيْرٌ لِأَهْلِ الْأَرْضِ مِنْ أَنْ يُمْطَرُوا أَرْبَعِينَ صَبَاحًا»
«Ер юзида бир ҳаднинг ижро этилиши ер аҳли учун қирқ кунги тонг ёмғиридан яхшироқдир», деганлар. Ибн Умар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:
«مَنْ حَالَتْ شَفَاعَتُهُ دُونَ حَدٍّ مِنْ حُدُودِ اللَّهِ فَهُوَ مُضَادُّ اللَّهِ فِي أَمْرِهِ»
«Кимнинг кафиллиги Оллоҳнинг ҳадларидан бирини тўсиб қўйса, демак, у Оллоҳнинг ишига қарши чиқибди». Лекин жиноятчи касал бўлса, соғайгунига қадар ҳад кечиктирилади. Касалнинг тузалишидан умид бўлса, у кўтара оладиган даражада енгил урилади. Абу Умома инб Саҳл Саъид ибн Саъд ибн Убодадан ривоят қилади:
«كَانَ بَيْنَ أَبْيَاتِنَا رُوَيْجِلٌ ضَعِيفٌ مُخْدَجٌ فَلَمْ يُرَعْ الحيَّ إِلاَّ وَهُوَ عَلَى أَمَةٍ مِنْ إِمَائِهِمْ يَخْبُثُ بِهَا, فَذكَرَ ذلكَ سَعْدُ ابن عُبادَةَ لرَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَكَانَ ذلكَ الرَّجُلُ مُسْلِمًا, فَقَالَ: اضْرِبُوهُ حَدَّهُ, قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّهُ أَضْعَفُ مِمَّا تَحْسَبُ, لَوْ ضَرَبْنَاهُ مِائَةً قَتَلْنَاهُ, فَقَالَ: خُذُوا لَهُ عِثْكَالاً فِيهِ مِائَةُ شِمْرَاخٍ, ثُمَّ اضْرِبُوهُ بِهِ ضَرْبَةً وَاحِدَةً, قالَ: فَفَعَلُوا»
«Маҳалламизда бир нимжон, ногирон одамча бўларди. Маҳалла эҳтибор қилмай қолибди, у чўрилардан бири билан ўйнашиб, бузуқлик қилиб қўйибди. Буни Саúд ибн Убода Пайғамбар с.а.в.га келиб айтди. У одам мусулмон эди. Расул с.а.в. унга ҳад уринглар, дедилар. «Эй Оллоҳнинг Пайғамбари, у сиз ўйлагандан кўра анча нимжон, юз дарра
29-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|